Ғиждувонда 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми маълум бўлди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми ва етказиб бериш талаб қилинадиган маҳсулотларнинг 11 тури маълум қилинди. Бу ҳақда Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2021 йилда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтириш мақсадида 13 та йирик 56,8 миллиард сўмлик лойиҳалар таъсдиқланган бўлиб, натижада 139 та янги иш ўринлари ташкил этиш ва 1 мингдан ортиқ оилага «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури» доирасида 35 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган.

Ғиждувонда туманида 306 минг киши яшашини ҳисобга олган ҳолда 2021 йилнинг май ойига қадар зарур озиқ-овқатлар ҳисоб-китобини қилинган. Туман аҳолиси эҳтиёжи учун кейинги олти ойда қуйидаги 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш талаб қилинади. Жумладан:

  • 4,4 минг тонна гўшт;
  • 2,2 минг тонна парранда гўшти;
  • 1,1 минг тонна балиқ;
  • 11,9 минг тонна ун;
  • 31,7 млн дона тухум;
  • 1,5 тонна ўсимлик ёғи;
  • 2,9 минг тонна сабзи;
  • 8,1 минг тонна картошка;
  • 1,5 минг тонна гуруч;
  • 1,6 минг тонна шакар;
  • 1,1 минг тонна пиёз зарурлигини ҳисоб китобини қилинган.

Юқоридаги маҳсулотларнинг картошканинг 8,1 минг тонна, гуручнинг 1,5 минг тонна ва шакарнинг 1,7 минг тоннасини бошқа ҳудудлардан олиб келишга тўғри келади.

Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш бўйича бошқа вилоятлардаги таъминотчилар билан шартномалар тузиш бўйича ишлар бошланган. Энг зарур 4 турдаги алоҳида маҳсулотлар бўйича қатъий захира яратиш чораларини белгилаб олинган. Шунингдек, 2037 тонна картошка, 835 тонна пиёз, 652 тонна сабзи, 374 тонна гуруч маҳсулотлари совутгичли ва махсус омборхоналарга жамланади ҳамда график асосида бозордаги талабга қараб сотувга чиқарилади.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Кейинги 2021 йил давомида озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришини кўпайтириш мақсадида 13 та йирик 56,8 миллард сўмлик лойихалар таъсдиқланган, натижада 139 та янги иш ўринлари ташкил этиш ва мингдан ортиқ оилаларга «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида 35 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган.

Аввалроқ Фарғона шаҳрида қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захира қилингани маълум бўлганди. Шунингдек, Жондорда ахолини озиқ-овқат билан таъмилаш мақсадида жами 152,1 миллиард сўмлик 20 та лойиҳа амалга оширилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир:

Вобкентда 2021 йилнинг май ойига қадар 20 тонна гуруч захира қилинади

Оқдарёда 2021 йилнинг май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми маълум қилинди

Янгиликлар