Фарғона шаҳрида қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захира қилингани маълум бўлди
Фарғона шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, фарғона шаҳрида 2020 йилнинг 1 ноябридан 2021 йил 1 майгача бўлган даврда 6 ойлик мол ва қўй гўшти, парранда гўшти, тухум, шакар, картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларига талабининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган.
Унга кўра, шаҳар бўйича:
- 3,1 минг тонна мол гўшти;
- 1,0 минг тонна қўй гўшти;
- 1,6 минг тонна парранда гўшти;
- 2,1 минг тонна балиқ;
- 17,2 миллион дона тухум;
- 1,0 минг тонна гуруч;
- 2,8 минг тонна шакар;
- 7,9 минг тонна картошка;
- 4,3 минг тонна пиёз;
- 3,4 минг тонна сабзи;
- 8,5 минг тонна бошқа сабзавотлар;
- 2,8 минг тонна полиз маҳсулоти;
- 9,4 минг тонна мева маҳсулотлари зарурлиги аниқланган.
Юқоридаги аҳоли эҳтиёжи учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳажми 4 та сектор ва маҳалла фуқаролар йиғини кесимида ҳисоб-китоби шакллантирилган. Шаҳар аҳолиси эҳтиёжидан келиб чиқиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши ҳамда етишмаган маҳсулотларни қоплаш манбаларига аниқлик киритилган.
Мазкур тадбирларни белгиланган тизим асосида, ўз вақтида ва сифатли тарзда бажаралиши бўйича барча сектор ва тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириш юзасидан тегишли қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Наманганда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захира қилингани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.