Халқ таълими вазири ўринбосари Фарғонадаги мактаблар фаолияти билан танишди (фото)

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев Фарғона вилоятидаги мактабларнинг ҳолати билан танишиш билан бир қаторда фуқароларнинг таълим тизимига доир мурожаатларини ўрганди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, вазирлик ишчи гуруҳи Риштон туманидаги 29-, Қува туманидаги 39-, 45- ва Олтиариқ туманидаги 29-мактаб фаолияти билан танишди. Хусусан, мактаблардаги таълим жараёни анъанавий тарзда карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилаётган дарс машғулотлари кўздан кечирилди.

Фото: Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек мактабларга компьютер жамланмалари, спорт инвентарлари ҳамда бадиий адабиётлар тақдим этилган.

Фото: Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати

Фото: Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари Жондордаги математика мактаби фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар