Халқ таълими вазири ўринбосари Жондордаги математика мактаби фаолияти билан танишди (фото)
Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилояти Жондор туманидаги математика мактаби фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 6 октябрь куни Қоракўл халқаро мактаби тажрибасини ўрганиш ишларидан сўнг, ишчи гуруҳ Жондор туманида ташкил этилган янги математика мактаби билан танишди. Ишчи гуруҳ томонидан туман халқ таълими бўлимининг ҳар бир йўналиши таҳлил қилинди. Туман методистлари олдига қўйилган вазифалар, юзага келаётган муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди.
Ўрганиш чоғида вазирликда қабул қилинаётган буйруқ ва амалга оширилаётган ишлардан туман бўлимининг ўз вақтида хабардор бўлмаётгани маълум бўлди ва ушбу йўналишда ечимлар таклиф қилинди.
Aввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари Қоракўл Халқаро математика мактабига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди.