Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 23 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 42 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 23 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 42 286 292 киши;
  • касалликдан тузалганлар 31 335 902 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 146 394 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 317 089 та касалланиш ҳамда 4227 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 23 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 22 октябрь куни 293 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 111 таси Тошкент шаҳрида, 68 таси Тошкент вилоятида, 25 таси Наманган вилоятида, 19 таси Сурхондарё вилоятида, 13 таси Бухоро вилоятида, 12 таси Сирдарё вилоятида, 11 таси Фарғона вилоятида, 10 таси Андижон вилоятида, 7 таси Самарқанд вилоятида, 7 таси Хоразм вилоятида, 6 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 4 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 542 нафарга етган. 23 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 119 нафар, Тошкент вилоятида 71 нафар, Наманган вилоятида 24 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Сурхондарё вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистонда 9 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, жами 299 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64 811 нафар бемордан 62 033 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2236 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 22 октябрь куни 302 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 688 980 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,8 миллион киши), Бразилия (5,3 миллион киши), Россия (1,4 миллион киши), Испания (1,1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 42,2 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 23 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 086 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 493 нафари тўлиқ соғайган, 1796 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 179 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Kazakh TV»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 36 567 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 390 нафари тузалган, 391 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 23 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 54 588 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 47 050 нафари соғайиб, 1126 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 6412 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 324 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 23 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 695 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9782 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 81 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 23 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 480 646 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 119 251 нафари соғайган, 25 525 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 17 340 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 283 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «The Moscow Times»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 42 миллионга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар