Ўзбекистонда 2021 йилдан босма нашрлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилади

«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Матбуот тарқатиш филиали директори Озодбек Ҳожиевнинг маълум қилишича, 2021 йилдан Ўзбекистонда босма нашрлар манзилга скутер ва велосипедларда етказилади.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, «Ўзбекистон почтаси» AЖ веб-сайтида онлайн обуна бўлиш имкони яратилган. Шунингдек, «Payme» тўлов тизими орқали масофадан туриб тўловни амалга ошириш ҳам мумкин.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда етказиб беришни тезлаштириш мақсадида марказлашган ҳолда обуначининг манзилига етказиб беришни такомиллаштириш бўйича турли транспорт воситалари, хусусан, электроскутерлар ҳамда велосипедлардан фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу тажриба айни пайтда Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятларида синовдан ўтказилмоқда. Маълум қилинишича, босма нашрлар мазилга 2021 йилдан бошлаб бутун Республика бўйлаб шундай тартибда етказилади.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев босма нашрларни қўллаб-қувватлаш учун матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш муҳимлигини айтгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар