Хоразмда бир қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёллар ушланди

Хоразм вилоятида фуқарони хорижга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбораётган аёллар ушланди.

Қайд этилишича, департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан Хоразм вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.А. ва М.С. симли аёллар фуқаро З.Н.ни 500 доллар эвазига Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юборишга келишгани аниқланган. Улар «Б.А.» исми шахс орқали авиачипта олиб бериб, авиачипта пулларини ишлаб пул топгандан кейин ҳисоб-китоб қилиш шарти билан уни Урганч халқаро аэропортидан Туркия давлатига юбораётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Янгиликлар