Бухорода интим видеосини тарқатмаслик учун эркакдан 400 доллар сўраган аёл ушланди

Бухоро вилояти Ромитан туманида 26 ёшли эркак билан интим алоқаларини видеога олиб, эвазига товламачилик йўли билан пул талаб қилган аёл қўлга олинди.

Қайд этилишича, Ромитан туманида яшовчи 29 ёшли аёл шу туманда яшовчи 26 ёшли эркак билан яширинча ишқий муносабатга киришган. Аёл ушбу эркак билан қилган жинсий алоқа жараёнини шахсий телефонига видео тасвирга олиб, уни эркакнинг оила аъзоларига кўрсатиш ҳамда турмуш ўртоғидан ажратиб юбориш билан қўрқитиб, 400 доллар талаб қилган.

17 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу товламачи аёл Бухоро тумани Ф.Хўжаев кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.