Қирғизистонда аҳоли норозилигининг асосий сабабларини аниқлаш учун тадқиқот ўтказилади

Қирғизистонда аҳоли норозилигининг асосий сабабларини аниқлаш учун тадқиқот ўтказилиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, мамлакат Вазирлар Маҳкамаси бутун мамлакат бўйлаб тадқиқот ўтказишини очиқлаган. Бу тадқиқот аввалроқ тасдиқланган Қирғизистонни 2026 йилгача ривожлантириш миллий дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида келтирилган.

Қайд этилишича, ўрганиш ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий вазият, норозиликнинг ўзига хос сабаблари тўғрисида аҳоли фикрини ўрганиш, ижтимоий тадбиркорликни муваффақиятли ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўналишларини аниқлашга ёрдам беради.

Такидланишича, тадқиқотни ўтказиш учун жавобгарлик Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги, шунингдек, Меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирликларига юкланган. Тадқиқот 2023 йилнинг сўнгги чорагида ўтказилиши режалаштирилган. Унинг якунлари бўйича вазирликлар хулоса ва таклифлар билан Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот тайёрлаши кўзда тутилган.

Янгиликлар