Хоразмда ўқитувчи дарс вақида икки нафар ўқувчини калтаклади

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар қилишича, воқеа жорий йилнинг 23 май куни Тупроққалъа туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида 6-синф ўқувчиларига география фани дарс машғулоти ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Ўқитувчи мазкур синфнинг 2 нафар ўқувчисига ўзаро гаплашиб ўтиришгани учун танбеҳ бериб, уларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган. 

Шу воқеадан кейин ўқитувчи ўз хоҳишига кўра ариза ёзган ва ишдан бўшатилган.

Янгиликлар