Сенат хорижда ишлаб ойлиги тўланмаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ вазиятни назоратга олди

Россиядаги 41 нафар ўзбекистонликлар видеомурожаат йўллади. Видеомурожаат Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Фото: видео лавҳадан

Маълум бўлишича, иижтимоий тармоқларда «Бизни қул қилиб сотиб юборганмисизлар?» сарлавҳа остида тарқалган.

Унда 41 нафар ватандошимиз Ташқи Меҳнат миграцияси агенлиги Андижон филиали орқали Россияга ишга жўнатилгани, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмагани, ваъда қилинган маош тўланмаётгани таъкидланган.

Қайд этилишича, қўмита томонидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилди.

Янгиликлар