Тошкентда Notcoin савдоси билан шуғулланган яна бир йигит 10 суткага ҳибсга олинди

Тошкентда Notcoin савдоси билан шуғулланган йигитга ҳукм оқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизматига таяниб, Repost.uz ҳабар қилмоқда.

Фото: «Tez News»

23 июль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди криптоактивлар савдоси билан боғлиқ қонун ҳужжатларини бузган 21 ёшли фуқарога нисбатан иш кўриб чиқди.

Натижада, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-4-моддаси 1-қисми (криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан айбдор деб топди.

Фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Суд, шунингдек, криптоактивлар савдоси учун фойдаланилган «Redmi Note 9» телефонини йўқ қилишни буюрган.

Янгиликлар