Фарғонада 25 август куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 25 август, сешанба куни Фарғона вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Унга кўра, Фарғонада ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсиб, 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар