Ўзбекистонда илк марта хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака имтиҳони ўтказилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 24—27 август кунлари Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, 4 кун давомида 113 нафар талабгордан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия учун малака имтиҳони олиш режалаштирилган. Қайд этилишича, 24 августда битта апелляция шикояти кўриб чиқилди ва 28 нафар талабгордан малака имтиҳони қабул қилинди.

Шунингдек, 25 август куни 28 нафар, 26 август куни 29 нафар ҳамда 27 август куни 28 нафар талабгордан малака имтиҳони олиш қайд этилган.

Маълумот ўрнида, малака имтиҳони жараёнларини Aдлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали кузатиб бориш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хорижий диплом нострификацияси учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар