Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилида дарсликлар тўпламининг ижара тўлови миқдорлари белгиланди

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловларини ҳисоблаш тизимини соддалаштириш ва ота-оналарга қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, бир дона дарслик ёки машқ дафтари учун ягона ижара тўлови 2200 сўм миқдорида жорий қилинди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, тўплам таркибидаги дарсликлар ва машқ дафтарлари сонидан келиб чиқиб, синфлар ва таълим тиллари кесимида ижара тўлови миқдорлари белгиланган.

Дарсликлар тўплами учун ижара тўловини амалга ошириш муддати 10 октябргача узайтирилган. Ота-оналарда мазкур тўловни амалга ошириш билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлса, ижара тўловининг 50 фоизини 10 октябргача, қолган қисми эса 30 ноябргача тўлаши мумкин.

Ижара нархлари тўплам учун қуйидагича ҳисобланган:

2-синф

Ўзбек, рус тилларида 12 та дарслик — 26 400 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 13 та дарслик — 28 600 сўм

3-синф

Ўзбек, рус тилларида 11 та дарслик — 24 200 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 12 та дарслик — 26 400 сўм

4-синф

Ўзбек, рус тилларида 11 та дарслик — 24200 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 12 та дарслик — 26 400 сўм

5-синф

Ўзбек, рус тилларида 13 та дарслик — 28 600 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 14 та дарслик — 30 800 сўм

6-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 15 та дарслик — 33 000 сўм

7-синф

Ўзбек, рус тилларида 17 та дарслик — 37 400 сўм

Қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 18 та дарслик — 39 600 сўм

8-синф

Ўзбек тилида 18 та дарслик — 39 600 сўм

Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 19 та дарслик — 41 800 сўм

9-синф

Ўзбек тилида 17 та дарслик — 37 400 сўм

Қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 18 та дарслик — 39 600 сўм

10-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 18 та дарслик — 39 600 сўм

11-синф

Ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларида 20 та дарслик — 44 000 сўм

Маълумот учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни умумтаълим мактаб кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминлаш тартиби ўрнатилган.

Аввалроқ Республика таълим маркази Ўзбекистондаги дарсликлар нархи тез орада эълон қилинишини билдирган эди.

Янгиликлар