Самарқанд шаҳрида Қозоғистон бош консулхонаси очилади
Самарқанд шаҳрида Қозоғистон бош консулхонаси очилади. Бу ҳақида Оқ Ўрда ахборот хизматига таяниб, «Tengrinews» хабар берди.
Маълумотларга кўра, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Самарқандда Қозоғистон бош консулхонасини очиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Унда Самарқанд шаҳрида Қозоғистоннинг бош консулхонасини очиш, Қозоғистон ҳукуматига ушбу фармондан келиб чиқадиган зарур чораларни кўриш белгиланган.
Ушбу фармон 23-сентябр кун имзоланган бўлиб, эълон қилинган кундан кучга киради.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрида Туркиянинг Бош консулхонаси очилиши ҳақида хабар берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси мамлакат президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиғини топширгани ҳақида хабар берилганди.