Озарбайжон президенти Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси 2020 йил 18 август куни мамлакат президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар берди «ЎзА».

Фото: Озарбайжон президенти матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов 18 август, сешанба куни мамлакат президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиғини топширган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил апрель ойида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори  Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси лавозимига тайинланган. 2016-2018 йиллар мобайнида эса Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифтида фаолият олиб борган.

Аввалроқ «Ургут» эркин иқтисодий зонаси Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжонга маҳсулот экспорт қилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар