Каттақўрғон шаҳрида 1 октябрь ҳолатига кўра 1,2 мингдан зиёд корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтказилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг 1277 таси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1342 тани ташкил қилиб, шундан 1277 таси ёки 93,2 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми:

  • савдо 428 та (31,9 фоизи);
  • саноат 240 та (17,9 фоизи);
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 137 та (10,2 фоизи);
  • қурилиш 108 та (8,0 фоизи);
  • ташиш ва сақлаш 44 та (3,3 фоизи);
  • ахборот ва алоқа 22 та (1,7 фоизи);
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 32 та (2,4 фоизи);
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 84 та (6,3 фоизи) ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 247 та (18,4 фоиз) соҳаларига тўғри келади.

Аввалроқ Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда 10,6 мингга яқин корхона ва ташкилот рўйхатдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.