Ўзбекистон туманида 1,5 мингга яқин тижорат корхонаси рўйхатдан ўтказилди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 1492 та тижорат корхоналари давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон туманида 2020 йил 1 октябр ҳолатига кўра, 1492 та (дехқон ва фермер хўжаликларсиз) тижорат корхоналари рўйхатдан ўтган. Булардан энг юқори улуш маъсулияти чекланган жамиятлар хиссасига тўғри келиб, 839 тани ташкил этади.
Ўзбекистон туманида корхоналар тақсимлашуви қуйидагича:
- Хусусий корхоналар — 380 та;
- Оилавий корхоналар — 248 та;
- Акциядорлик жамияти — 1 та;
- Унитар корхоналар — 7 та;
- Бошқа корхоналар — 17 та;
Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда ушбу корхоналар сони 228 тага кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқдарёда лойиҳа қиймати 500 миллион сўм бўлган оилавий корхона очилганди. Шунингдек, Олтиариқда салкам 4 миллиард сўмга таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилди.