Оқдарёда лойиҳа қиймати 500 млн сўм бўлган оилавий корхона очилди (видео)
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида лойиҳа қиймати 500 миллион сўм бўлган оилавий корхона фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, асл касби шифокор бўлган тадбиркор Шароф Мусаев томонидан «Суғончи» маҳалласида умумий лойиҳа қиймати 500 миллион сўм бўлган оилавий корхона ташкил этилган.
Қайд этилишича, корхонага «Санжарбек, Элнурбек, Бунёдбек сервис» номи берилган.
Шунингдек, корхона 13 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаши маълум қилинган.
Бундан аввал Хўжаободда йилига 3,5 миллион дона трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқарадиган, 1000 та ишчи ўрнига эга корхона ва Олтинкўлда қиймати 5 миллиард сўм бўлган янги текстиль фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди. Сўнгра Булоқбошида 1,5 миллиард сўм сарфланган «Ёшлар меҳнат гузари» ҳамда Самарқандда 20 турдаги ҳайвонларга эга янги зоопарк фаолиятини бошлагани маълум қилди.