AҚШ штатларидан биридаги чўлда 3 метрли номаълум монолит топилди — видео

AҚШнинг Юта штати жамоат хавфсизлиги департаменти ходимлари штатдаги чўл устидан вертолётда учиб ўтаётганда тахминан уч метр баландликдаги металл монолитни кўриб қолди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.

Фото: Юта штати жамоат хавфсизлиги департаменти

Вертолёт учувчиси Брет Хетчингснинг айтишича, монолит осмондан тушган эмас, у атайлаб ерга жойлаштирилганга ўхшайди. Унинг таъкидлашича, бу тош одам қўли билан ясалган. «Менимча, бу тош ‘2001: Фазовий Oдиссей’ фильмининг ашаддий мухлиси томонидан ишланган», дейди учувчи.

Шу билан бирга, учувчи бу парвоз йилларида кўрган энг ғайриоддий ҳодиса эканлигини таъкидлаган.

Фото: Юта штати жамоат хавфсизлиги департаменти

«Қайси сайёрадан бўлишингиздан қатъий назар, жамоат жойларида қурилиш иншооти ёки санъат асарини рухсатсиз ўрнатиш ноқонуний ҳисобланади», дейилади Юта жамоат хавфсизлиги департаменти баёнотида.

Шунингдек, штат маъмурияти монолитнинг жойлашуви ошкор қилинмаслигини маълум қилган. Номаълум жисмни нима қилиш кераклиги бўйича ҳукумат кейинроқ қарор қабул қилади.

Янгиликлар