Ўзбекистон фуқароларига қурилиш соҳасидаги шикоятлардан сўнг 24 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди

Ўзбекистонда кўп квартирали уй-жой қурилиши борасидаги мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, 24,4 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди, деб хабар қилди Рақобатни қўмитаси.

Қайд этилишича, қўмитага кўп квартирали уй-жойларни қурилиши билан боғлиқ муаммолар бўйича 2025 йил ва 2026 йил январь-февраль ойларида жами 2 057 та мурожаат келиб тушган.

Хусусан, ўтган 2025 йил давомида 1 700 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўрганишларда уларда қуйидаги муаммолар аниқланган:

• 708 тасида (33,8 фоиз) қурувчи корхоналар томонидан кўп қаватли уйда қурилиш ишлари сифатсиз ўтказилган;

• 693 тасида (33,1 фоиз) уй жойлар шартномада белгиланган муддатида топширилмаган;

• 278 тасида (13,5 фоиз) кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олинган;

• 27 тасида (1,3 фоиз) қурилиш билан боғлиқ бошқа масалаларга тааллуқлидир.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-февраль ойларида кўп квартирали хонадонларни харид қилиш борасида 350 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда ҳам фуқаролар юқоридагидек ҳолатларга дуч келганликлари билдирилган.

Натижада, қўмита томонидан 2025 йил ва 2026 йилнинг январь-февраль ойларида жами мурожаатларнинг 1 529 таси ёки 74,3% ижобий ҳал этилиши натижасида қарийб 24,4 млрд сўм истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

 

 

Ўзбекистон