Саида Мирзиёева АҚШ Савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинди.

Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз, — деди Мирзиёева.

Шу билан бирга, Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлини билдирди.

Маълумот учун, бундан аввалроқ Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари АҚШ халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFS) бош директори Бен Блек билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфелини муҳокама қилиниб, DFS Ўзбекистонга америкалик сармоядорларни жалб этишга кўмаклашади ҳамда инвестициявий хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши билдирилди.

Ўзбекистон