Андижонда Cobalt ҳайдовчиси 2 нафар болани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Cobalt ҳайдовчиси кичик болаларни босиб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати воқеа юзасидан изоҳ берди.

Ҳодиса 3 апрель куни соат 18:47ларда, Андижон шаҳар «Ҳамдўстлик» МФЙ Мустақиллик кўчасида содир бўлган.

Хусусан, 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. ўзининг Cobalt русумли транспорт воситасида турар жой даҳасидан ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида ушбу жойда турган икки нафар вояга етмаган болаларни уриб юборган.

Вояга етмаган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМАФда шифокорлар кўригидан ўтказилган. Ҳозирда болаларнинг соғлиғи яхши эканлигини маълум қилинган.

Бундан ташқари, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходими томонидан содир этилган ЙТҲ бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон