Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 25 январь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 18,18 сўмга oшиб, 10 518,99 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 798 сўм 46 тийинга баҳоланиб, 115,58 сўмга oшган. Шунингдек, 1 рубль 139 сўм 72 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 26 январь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 500,81 сўмни ташкил қилган.