Aндижонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудда ўқув машғулоти ўтказилди (фото)

Aндижон вилоятида 25 август куни ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудда ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ўқув машғулоти Aндижон шаҳар 3-кичик даҳада жойлашган «Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактаби»да ўтказилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўқув машғулотида 2000 нафарга яқин абитуриент, 253 нафар гуруҳ назоратчиси, 266 нафар Ички ишлар ва Миллий гвардия ҳодими, 36 нафар Фавқулодда вазиятлат вазирлиги Aндижон вилояти бошқармаси ходими, 80 нафар тиббиёт ходими ҳамда 110 нафар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳодимлари иштирок этган. Шунингдек, тадбирга Ички ишлар ва Миллий гвардияга қарашли 24 та, ФВВ Aндижон вилояти бошқармасига қарашли 4 та махсус хизмат ва 4 та тез тиббий ёрдам машинасии жалб этилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўқув машғулотида тест синовларида иштирок этувчи абитуриентлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тиббиёт ҳодимлари томонидан тана ҳарорати аниқланиб, дезинфекция йўлаги орқали ўтган. Сўнгра СЭОМ ҳодимлари кўмагида антисептик воситалари билан қўллари зарарсизлантирилган. Кейинги босқичда ички ишлар ходимлари абитуриентларни металлодетектордан ўтказган ҳолатда тақиқланган воситалар мавжуд эмаслиги текшириб, тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга киритган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Гуруҳ назоратчилари бошчилигида абитуриентлар белгиланган гуруҳлардаги ўринларга жойлаштирилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга тест материаллари тарқатилган ва тест синовлари жараёнлари бўйича тўлиқ маълумотлари бериб ўтилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг ФВВ Aндижон вилояти бошқармаси ва тиббиёт ҳодимлари томонидан бир абитуриентга ёрдам кўрсатилиб, тез тиббий ёрдам машинасида тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан олиб чиқиб кетилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўқув машғулотлари якунида Aндижон вилояти ФВБ ҳодимлари томонидан аниқланган шартли ёнғин ҳолати туфайли барча абитуриентлар ва гуруҳ назоратчилари тест синовлари ўтказиладиган ҳудудидан эвакуация қилинган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Шуҳрат Aбдураҳмонов кириш имтиҳонлари ўтказиладиган «Баркамол авлод» стадиони билан танишгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Aндижонда ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди.