Самарқандда 26 август куни ёмғир ёғиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 26 август, чоршанба куни Самарқанд вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «travelterra.net»

Унга кўра, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18 даража бўлади.

Янгиликлар