Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 25 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 43 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 25 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 43 169 091 киши;
  • касалликдан тузалганлар 31 801 421 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 157 226 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 250 851 та касалланиш ҳамда 2914 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 25 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 388 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 25 октябрь куни 286 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 140 таси Тошкент шаҳрида, 69 таси Тошкент вилоятида, 19 таси Наманган вилоятида, 13 таси Андижон вилоятида, 13 таси Сирдарё вилоятида, 10 таси Қашқадарё вилоятида, 9 таси Жиззах вилоятида, 8 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 5 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 549 нафарга етган. 25 октябрь куни 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент вилоятида 101 нафар, Тошкент шаҳрида 92 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 14 нафар, Жиззах вилоятида 12 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистонда 8 нафар, Навоий вилоятида 6 нафар, жами 273 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 388 нафар бемордан 62 615 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2224 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 24 октябрь куни 291 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 848 902 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,9 миллион киши), Бразилия (5,3 миллион киши), Россия (1,5 миллион киши), Испания (1,1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 42,7 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 25 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 402 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 618 нафари тўлиқ соғайган, 1796 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 152 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Tass»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 36 895 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 460 нафари тузалган, 393 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 25 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 55 750 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 47 667 нафари соғайиб, 1134 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7000 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 330 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 25 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 776 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9889 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 81 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 25 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 513 877 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 138 522 нафари соғайган, 26 050 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 16 710 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 229 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «AA»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 42,7 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.