Ўзбекистонда Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Хитойда тез орада иккита оғиз орқали қабул қилинадиган вакцинанинг клиник синови бошланади. Ушбу вакциналардан бири Хитой Фанлар академиясининг Шанхай моддалар тиббиёти ҳамда Ухан вирусология институти томонидан биргаликда ишлаб чиқилган «VV116» номли дори воситаси ҳисобланади.

Шанхай моддалар тиббиёти институти тадқиқотчиси Шен Цзиншаннинг сўзларига кўра, препарат Хитойнинг материк қисмида, шунингдек, Ўзбекистонда синовдан ўтказилади. Институт томонидан ишлаб чиқилган яна бир «C402234» дори воситаси — пептидомиметик бирикма бўлиб, коронавируснинг Мпро ферменти кристалл тузилишини таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган ва синтез қилинган.