Тошкентда қайси автобус йўналишлари ўзгаргани маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг айрим йўлларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли бир нечта автобус йўналишлари 31 декабрга қадар ўзгартирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) яқини ҳаракатланиш учун ёпилади.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Таъкидланишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 12, 26, 37, 68, 81, 93-сонли автобус йўналишлари ўзгариб, харитадаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.

Аввалроқ Тошкентда баъзи автобус йўналишлари вақтинча ўзгаргани хабар қилинганди.

Янгиликлар