Бугундан Ўзбекистонга қўшни Туркманистондан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Бугундан бошлаб Ўзбекистондан совуқ ҳаво массалари чиқиб кетиб, Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Маълум бўлишича, дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба куни кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи эса 7-12 даража илиққача кўтарилади. Бу февраль охиридаги иқлимий меъёрлардан пастроқ.

Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм ва тоғли ҳудудларда бироз қор ёғиши мумкин.

«Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Дам олиш учун тоғларга боришда эҳтиёт бўлинг!» – дея огоҳлантиради гидрометеорология хизмати маркази.

Янгиликлар