Самарқандда 3 нафар бола дарёга чўкиб кетди

Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетди, сув остидан улардан бирининг мурдаси топилди.

Келтирилишича, воқеа кеча, 25 май куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган.

Бош прокуратура маълумотида келтирилишича, 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган. Қолган 2 бола ҳали ҳам қидирилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар