«АрМИ—2020» ўйинлари «Йўл патрули» беллашувининг дастлабки шартларида ўзбекистонлик иштирокчи энг яхши натижа қайд этди

Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинлари «Йўл патрули» беллашувига старт берилгани маълум қилинганди. Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматининг «Tez News»га хабар беришича, халқаро миқёсдаги беллашувининг дастлабки шартларида ўзбекистонлик иштирокчи энг яхши натижа қайд этди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ҳарбий-техник йўналишдаги беллашувда Россия, Беларусь ва Ўзбекистон жамоалари иштирок этган. Ҳар бир жамоадан иккитадан ҳарбий хизматчи қатнашиб, унда Ўзбекистон I жамоаси шарафини ҳимоя этаётган капитан Мансуржон Акобиров 1 дақиқа 18,82 сония вақт билан дастлабки шартларнинг энг яхши натижасини қайд этган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Таъкидланишича, жамоалар бир неча кун давомида ўз маҳоратларини мухлисларга намойиш этади.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Автомобилларни эстремал вазиятларда аварияга қарши элементларни бажариш, олдинга ва орқага спирал ҳолатда ҳаракатланиш, саккизлик йўлкасидан ўтиш шартлари билан «Йўл патрули» мусобақасининг дастлабки босқичига ҳам старт берилди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида 21 август куни «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик жараёнлари бошланганди. 22 август куни ушбу мусобақанинг кўргазмали чиқиши бўлиб ўтди. 25 август куни «Йўл патрули» баҳсларига расман старт берилди. Мусобақанинг очилиш маросимини тантанали ва байрамона руҳда ташкил этиш учун бир неча кун давомида қизғин тайёргарлик олиб борилган.

Янгиликлар