Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги лойиҳалар билан танишди
Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент давлат техника университети ҳудудида ўқув-амалий комплекси барпо этилади. Режалаштирилаётган мажмуа Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Турин политехника университетидаги жами 36 минг талаба, 2 мингдан зиёд профессор-ўқитувчилар учун шундай марказ бўлиши кўзда тутилмоқда. Бу ерда бир пайтда 500 та стартап резидентлари, 120 та ишлаб чиқариш корхонасини жойлаштириш мумкин бўлади.
Шавкт Мирзиёев томонидан 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга сафар чоғида Нукус шаҳрини ободонлаштириш, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.
Шу мақсадда марказни барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, кўчаларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш, кўллар ва истироҳат боғлари ташкил этиш, савдо ва маиший хизматларни кўпайтириш назарда тутилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда Ўзбекистонда энергетика соҳасига бир йил ичида 2 миллиард доллар сармоя киритилиши маълум бўлди.