Фарғонада ИИБ ходими ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахсга нисбатан чора кўрилди
Фарғонада ИИБ ходими пулга хўроз уриштириб, қўлга тушгани ҳақида хабар тарқалган еди. Ҳолат юзасидан ёлғон хабар тарқатган шахсга маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда «Zamon» инфирмацион дастурида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, ҳолатни видеога олган фуқаро Турсунхўжа Иноятов тасвирдаги хўроз орган ходимига тегишли эмаслигини маълум қилган:
«Ходимни «съёмка» қилган эдим. Хўроз ходимга тегишли бўлмаган. Тасвирдаги ҳолат бўлмаган воқеа эди», — дейди Т.Иноятов.
ИИБ ходимининг таъкидлашича у хизмат фаолият давомида топшириққа асосан хўроз ўйини бўлаётган ҳудудга етиб борган:
«Манзилга етиб борганимда хўроз ўйини бўлаётган эди. Қўлимдаги ашёвий далилдан фойдаланиб, фуқаро Т.Иноятов мени видео тасвирга ола бошлади», — дейди орган ходими.
Фуқаро ижтимоий тармоқда тарқатган ёлғон ахбороти туфайли ходимни обрўсизлантирган. Қонунчиликка кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига, унинг обрўсизлантирлишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш ҳамда пул тикиб, таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўйнаш учун жавобгарликка тортилган.
Фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар Учкўприк тумани маъмурий суди томонидан ўрганилганилган. Ўрганиш натижасида, фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54, 183, 194 ҳамда 202²-моддасида белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилган. Шу бирга, айбдорга 10 сутка маъмурий қамоқ ва баъзавий ҳисоблашнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Чилонзорда Ички ишлар ходимини ўткир тиғли жисмлар билан урган шахсларнинг 3 таси ушлангани хабар қилинган.