Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 25 февраль куни бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди.

Шу куни тахминан соат 10:30 да туманнинг Дуоба маҳалласида яшаган Ж.Х. (эркак, 1980 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари Ж.М. (ўғил, 2013), Ш. М. (қиз, 2016), С.М. (қиз, 2018) ухлаб ётган вақтида темирдан қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан димиқиб, воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, З.Н. (аёл, 1986) ва Н.М. (қиз, 2008) эса Бойсун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 16 ёшли қиз 27 февраль куни вафот этди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.