Ўзбекистонга Хитойдан ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси олиб келинди

27 март куни Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан Ўзбекистонга 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар берди.

Фото: Tez News/ Dilruh Isomiddinova

Хабарга кўра, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов ва бошқа масъул идора мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Хитой янги вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланилишга келишгани билдирилган эди. 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Янгиликлар