Тошкентнинг учта туманида аҳоли вақтинча газсиз қолади

Тошкентнинг Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан, 27 март куни 10:00 дан 18:00 гача ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.

Чилонзор туманининг «Зарқўрғон», «Кўтарма», «Нақошлик», «Ботирма», «Лутфий», «1-Қатортол», «Нафосат», «Диёр», «Қатортол», «Чўпон ота», «Боғзор», «Оқтепа» ва «Катта Навбаҳор» маҳаллаларида шунингдек, С-мавзеда;

Учтепа туманининг «Тепа Қўрғон», «Қўрғон тепа», «Кўҳна Чўпонота», «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» маҳаллаларида ва11-12-13-14-15-26-мавзеларида;

Мирзо Улуғбек туманининг Неъмат берк кўчасидаги 74 та ерли хонадонларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.

Янгиликлар