Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашув ўтказди

Учрашувда томонлар инсон капиталини ривожлантириш, сунъий интеллект, креатив индустриялар, аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори Халед Ал-Ананий билан учрашув ўтказди.

Томонлар ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессия Самарқандда бўлиб ўтган йиғини якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Алоҳида эътибор инсон капиталини ривожлантириш, сунъий интеллект, креатив индустриялар, аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий меросни асраб-авайлаш масалаларига қаратилди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказилаётган ҳар бир учрашув Ўзбекистон билан ташкилот ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятларни очиб бермоқда.

Ўзбекистон