Конго Демократик Республикасида Эбола касаллигига чалинганлар сони 1,3 минг нафардан ошди

Ҳалок бўлганлар сони 377 нафарга етди

Конго Демократик Республикасида Эбола иситмаси билан касалланишнинг лабораторияда тасдиқланган ҳолатлари сони 1307 нафарга етди. Бу ҳақда Конгонинг Алоқа ва оммавий ахборот воситалари ишлари вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.

Мавжуд маълумотларга кўра, вафот этганлар сони 377 нафарга етган. Ўлим кўрсаткичи эса 28,8% ташкил этмоқда.

Шифохоналар ва тиббий изоляция муассасаларида 615 нафар бемор даволанмоқда. 180 нафар эса тўлиқ соғайган. Касаллик билан мулоқотда бўлган шахсларни кузатиш кўрсаткичи 81,3% ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эбола иситмасининг мазкур авж олиши жорий йилнинг 15 май куни Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудлари ҳамда Угандада бошланган.

Ўзбекистон