Ўзбекистонда магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
Ҳужжатлар қабули 30 июльгача очиқ бўлади

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари магистратурасига 2026/2027 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Қабул 30 июлгача my.edu.uz платформаси орқали амалга оширилади.
Магистратура мутахассисликларига танловларда тил билишнинг тегишли даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Онлайн ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
• Бакалавр дипломи;
• Чет тилини билиш сертификати.
Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:
• президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари ҳамда республика фан олимпиадалари ғолиблари;
• ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар);
• бакалавриат таълим дастурини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар.





