Ўзбекистонликлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар учун 9 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 17% ошган

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–апрель ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 9,2 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 % га ўсган.
Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми:
• Тошкент шаҳри – 5,7 трлн сўм;
• Тошкент вилояти – 677,7 млрд сўм;
• Самарқанд вилояти – 441,1 млрд сўм;
• Фарғона вилояти – 370,2 млрд сўм
• Андижон вилояти – 323,4 млрд сўм
• Қашқадарё вилояти – 264,7 млрд сўм;
• Наманган вилояти – 254,2 млрд сўм;
• Сурхондарё вилояти – 226,8 млрд сўм;
• Бухоро вилояти – 213,1 млрд сўм Хоразм вилояти – 197,1 млрд сўм;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 195,8 млрд сўм;
• Навоий вилояти – 168,5 млрд сўм;
• Сирдарё вилояти – 106,2 млрд сўм;
• Жиззах вилояти – 118,9 млрд сўм





