Саида Мирзиёева Франция ТИВ раҳбари билан стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Томонлар энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан учрашув ўтказди.
Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги асосий стратегик шерикларидан бири бўлиб қолмоқда.

Томонлар энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Администрацияси раҳбари , шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёда ишончли ва барқарор шерик бўлиб қолган ҳолда, Франция ва Европа билан шериклик муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлаш ниятида эканлигини таъкидлади.





