Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Осиё чемпионати ғолибига айланди
Спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон юнон-рум курашчилари U-15 ёш тоифасида Осиё чемпионати ғолибига айланишди, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг Паттая шаҳрида U-15 ва U-20 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатига старт берилган эди.
Айни пайтда U-15 ёш тоифасида юнон-рум кураши баҳслари якунига етди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Олтин медал:
• -38 кг: Абубакр Қурбонов;
• -41 кг: Маҳмуджон Аҳмедов;
• -44 кг: Бобур Сайфуллоев.
Кумуш медал:
• -68 кг: Руслан Овезмуратов.
Бронза медал:
• -48 кг: Мирислом Ғофуров;
• -52 Абдулазиз Хотамов;
• -62 кг: Беҳруз Абдупаттоев;
• -85 кг: Темур Уралов.





