Ўзбекистон IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат бўлди
Ўзбекистон IDUAI форумига таклиф этилган ягона мамлакат бўлди. Бу ҳақда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI) ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади. Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади.
Шунингдек, тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, «Twitter» ижтимоий тармоғи, «Очиқ ҳукумат» ҳамкорлиги ташаббуси, «Transparency International» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказиляпти.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон форумга таклиф қилинган ягона мамлакат экани маълум бўлди. Маълумот ўрнида, тадбир мавзуси: «Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш».
Мавзуга доир: ЮНЕСКО бош директори Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини маъқуллади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан жаҳон ҳамжамиятига 8 та таклиф бергани, ЮНЕСКО Фарғонани дунёнинг аҳолиси энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритгани ҳақида хабар берилганди.