ЮНЕСКО бош директори Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини маъқуллади

ЮНЕСКО Бош директори Одри Aзуле Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини маъқуллади. Бу ҳақида у 23 cентябрь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Twitter/ Audrey Azoulay

«Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан», — деб ёзган Одри Aзуле.

Aввалроқ Халқаро меҳнат ташкилотининг катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқлари ҳақида фикр билдиргани ҳамда ЕТТБ собиқ президенти Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи этиб тайинланиши ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар