Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан жаҳон ҳамжамиятига 8 та таклиф берди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлаши маълум қилинганди. Сессияда давлат раҳбари ўз нутқи давомида жаҳон ҳамжамияти учун бир қанча таклифларни берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан:

– БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этди;

– Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди;

– Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди;

– БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этди;

– Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференция ўтказишни таклиф этди;

– 2021 йилда ЮНEСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистон тайёрлигини маълум қилди;

– БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этишни таклиф этди;

– Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этди. Шунингдек, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади;

– Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф қилди;

Шунингдек, Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, БМТ ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантиришга доимо тайёрлигини маълум қилган.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЮНЕСКО бош директори Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар