Асакада 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар сони маълум қилинди

Андижон вилояти Асака туманида «Аёллар дафтари»ни шакиллантириш борасида ишчи гуруҳ томонидан амалий ишлар бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар жами 50 391 тани ташкил этиши аниқланган.

Қайд этилишича, 26 октябрь ҳолатига кўра, ишчи гуруҳ томонидан 1785 нафар аёл ўрганиб чиқилган. Ўрганиш давомида 241 та ишсиз аёллар аниқланган ва улар бўш иш ўринларига жойлаштирилмоқда.

«Туман бўйлаб ўрганиш ишлар давом этмоқда»,—дейилади хабарда.

Бундан авввал Наманганда салкам 14 минг оила ва Фарғонада 13,5 мингдан ортиқ оила «темир дафтар»дан чиқарилгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Каттақўрғон шаҳрида 800 дан ортиқ ёшнинг ишсизлиги маълум бўлганди.

Янгиликлар