Ўзбекистонда «Мен донорман» хайрия қон топшириш акциясида иштирок этиш тартиби маълум бўлди

Ўзбекистонда 1 декабрь куни ўтказиладиган «Мен донорман» хайрия қон топшириш акциясида иштирок этиш тартиби маълум бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, Республика қон қуйиш маркази, Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази ҳамда вилоят тиббиёт бирлашмаларида ўтказиладиган «Мен донорман» хайрия қон топшириш акциясида иштирок этиш тартиби қуйидагича:

  • 18–60 ёшгача бўлган фуқаролар (паспорт билан);
  • 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли, газли яхна ичимликлар, эрталабки нонуштада тухум, ёғ, сут истеъмол қилмаслиги;
  • сариқ касалга чалинмаган, «Д» рўйхатда турмаслиги лозим.

Акция давомида топширилган қон препаратлари Онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун берилади.

Мурожаат учун: 71-250-47-93

Аввалроқ Ўзбекистонда Биологик хавфсизлик кенгаши ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар