Айрим мамлакат фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади

1 мартдан Ўзбекистон ҳудудига айрим давлат фуқароларига визасиз киришга рухсат берилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот портали маълум қилди.

Маълум бўлишича, 1 мартдан Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланди.

Аввалроқ Ўзбекистонга АҚШдан мингга яқин ўқитувчилар келиши режалаштирилган эди.

Янгиликлар